Иброҳим Муҳиддин
07.07.1994 йил Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрида таваллуд топган.
Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясида Ислом илимлари йўналиши бўйича бакалавр таълимини (2018–2022) тамомлаган. Туркиянинг Ибн Ҳалдун университетида Таълим муассасаларини бошқариш йўналиши бўйича магистратура босқичини (2023–2025) муваффақиятли якунлаган.
2019 йилда Islom.uz портали томонидан "Расулуллоҳ алайҳиссалом — Аллоҳнинг Расули" шиорида ўтказилган танловда 1-ўрин соҳиби бўлган. Шу йили Уммон Султонлиги томонидан ташкил этилган "Энг яхши ғоя" йўналиши бўйича Республика танловида ҳам 1-ўринни қўлга киритган.
2025 йилдан буён Зармед университети қошидаги ZARMED TOMAR таълим маркази директори лавозимида фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2024 йилдан бери Туркиянинг Sabahattin Zaim, Doğuş ва КОСТУ университетларининг халқаро бўлими координатори сифатида хизмат қилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Ҳар куни 1% ўзгарамиз" лойиҳасининг муаллифи. Араб тили таълими ва исломий илмлар соҳасида бир неча китобларнинг муаллифи.