Меню
Мубашшир Аҳмад

Мубашшир Аҳмад

Мубашшир домла 1974 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1991–1996 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом олий маъҳадида ва Мисрдаги «Ал-Азҳар» университетида таълим олган. 2002–2015 йиллар оралиғида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан дарс олиб, бир нечта ижозалар олган. Мубашшир домла меҳнат фаолияти мобайнида «Ўзбекистон мусулмонлари», «Ҳидоят», «Фикрат» журналлари ва «Ислом нури» газетасида ишлаган. 1996–2014 йиллари Тошкент ислом институтида «Фиқҳ», «Усулул фиқҳ», «Фароиз» фанларидан, 2017–2018 ўқув йилидан бошлаб эса «Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари» ҳамда «Тасаввуф» фанларидан дарс берган. Мубашшир домла azon.uz ахборот порталига асос солган ҳамда ҳозир ижтимоий тармоқ фаоли сифатида хизмат қилиб келмоқда.

Мубашшир Аҳмад асарлари

Кўпроқ кўриш

Бошқа муаллифлар

Кўпроқ кўриш

«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг

Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг

QR Code

Download by scanning