Қисқача тавсифи
«Яхши деган сўз» китобининг электрон нашри.
У ўртоқлари орасида зўравон эди. Бир куни шундай бўлдики, ўртоқларининг учтаси бир бўлиб, уни дўппослай бошлашди. Кўчадан ўтиб бораётган нотаниш одам уларни ажратиб қўйди-да, калтакланган зўравоннинг уст-бошини қоқиб:
‒ Бу яхши бола, уни хафа қилманглар, ‒ деди.
‒ Ҳеч ундай эмас-да, бу ёмон бола! ‒ жириллади ўртоқлари.
Нотаниш одам:
‒ Яхши болалигини юз-кўзидан кўриб турибман, ‒ дедию йўлида кетаверди.
Зўравон ҳайрон бўлди, чопқиллаб уйига кирди-да, тошойнага ўзини солди. Аммо кўзгуда анови одам айтган яхши болани кўрмади. Аксинча, пешонаси ғурра, юз-кўзлари чанг-чунг бир бола унга қараб турарди. Бу ўзим-ку, қани бояги одам айтган яхши бола? У ҳовлига чиқиб, онасидан сўради:
‒ Ойи, мен яхши боламанми?
‒ Қаердан олдинг бу гапни?
Кўчада битта амаки айтди.
‒ Билмаган-да у сени қанақалигингни.
‒ Қанақаман?
‒ Юз-қўлингни юв дейман ювмайсан, салом бер дейман салом бермайсан, овқатни «бисмиллоҳ» айтиб егин, дейман, униям қилмайсан. Қачон қараса, ўртоқларинг билан жиққамушт бўлиб юрганинг-юрган. Уларнинг ота-онаси устингдан дод деб чиққани-чиққан.
‒ Бўпти, энди айтганингизни қиламан, ўртоқларим билан муштлашмайман.
Мундариҷа
Яхши деган сўз
Кимнинг кўзи ўткир?
Саломнинг мукофоти
Меҳмонда
Набирам билан суҳбат
От ва сигир
Чумолининг ини
Тиканли дарахт
Зийрак болакай
Отасига раҳмат олиб келган бола
Сафардаги йўловчилар
Бобо ва набира
Бувим ва экология
Ёввойи ўрдак
Орденли даврон
Совға
Унутилмас байрам
Мухлиса қақажон...
Пашшанинг кўзи
Помидор
Қайсар бола
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришБолалик ва ўсмирлик кўчалари
6 000 сўм
Ҳидоя. 2-жуз
30 000 сўм
Аёллар учун 40 ҳадис
7 000 сўм
Бир марта ўқинг, минг бора ўйланг
15 000 сўм
Қуръони Каримнинг дуру жавоҳирлари
16 000 сўм
Заем и связанные с ним вопросы
7 000 сўм
Маккаи Мукаррамага талпиниб
7 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг