Меню

Ҳадис ва Ҳаёт. 28-жуз. Тафсир

Ҳадис ва Ҳаёт. 28-жуз. Тафсир
Электрон китобни шу нархда сотиб олинг
15 000 сўм
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Қисқача тавсифи

Азиз китобхон! Аллоҳ таолонинг мадади ила «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласидаги китобларнинг янги бир жузини бошламоқдамиз. «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг навбатдаги йигирма саккизинчи жузи «Тафсир китоби» деб номланади. Саҳобалар ва тобеъийнлар асрида Куръони Карим тафсири оғзаки ривоят ва нақл шаклида бўлиб, таълиф қилинмаган эди. Қуръони Карим оятлари тафсири ҳақидаги маълумотларни биринчи бўлиб ёзишга киришган зотлар — муҳаддисларимиз бўлдилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини тўплаш жараёнида ояти карималарга тафсир сифатида айтилган ҳадиси шарифларни ҳам санадлари асосида йиғиб, ўз китобларига киритдилар. Бу соҳадаги ҳадиси шарифларни ҳap бир муҳаддис алоҳида жам қилиб, уз китобида «Тафсир китоби» сарлавҳаси остида келтирган. Шунинг учун ҳам Имом Бухорий,Термизий, Насаий, Муслим, Абу Довуд ва бошқа муҳаддисларнинг ҳадиси шариф буйича тузган китобларида «Тафсир китоби» деб номланган алоҳида бўлим борлигини кўрамиз. Муҳтарам ўқувчи! Қулингиздаги «Тафсир китоби» ўзига хос китобдир. Унда сиз ва биз ўрганиб қолган тафсир китобларидаги услуб йўқ. Унда мусулмон оламида ўзининг энг ишончли эканлиги билан донг таратган ҳадис китобларида Қуръони Каримнинг баъзи оятлари ҳақида келган ҳадиси шарифлар жамланган. Энг асосий мақсад—уша ҳадис китобларида келтирилган сара ҳадисларни ўрганиб бахраманд бўлишдир. Ана ўша ҳадиси шарифлар Қуръони Карим суралари тартиби бўйича келтирилади, яъни аввал «Фотиҳа», сўнг «Бақара» сурасига оид ҳадислар келади ва ҳоказо... Бу «Тафсир китоби»да камина ходимингиз тақдим қилган хизмат асосан таржима бўлди, десам тўғри бўлса керак. Сиз азизларнинг ўша пайт илмий ҳавосидан тўйиброқ нафас олишингиз учун шундай қилишга қарор қилдим.Фақатгина англаш учун ёрдамчи маълумотларга эҳтиеж сезилган баъзи ўринларда бир оз шарҳ қилишга ўтдим. Аллоҳ таолонинг Узи ёрдамчимиз булсин!

Мундариҷа

  • Энг табаррук тафсир
  • Раъй билан тафсир қилишдан эҳтиёт бўлиш
  • Фотиҳа сураси ҳақида ворид бўлган нарса
  • Бақара сураси ҳақида ворид бўлган нарса 
  • Оли Имрон сураси
  • Нисо сураси
  • Моида сураси
  • Анъом сураси
  • Аъроф сураси
  • Анфол сураси
  • Тавба сураси 
  • Юнус сураси 
  • Ҳуд сураси
  • Юсуф алайҳиссалом сураси
  • Раъд сураси
  • Иброҳим алайҳиссалом сураси
  • Ҳижр сураси
  • Наҳл сураси
  • Исро сураси
  • Каҳф сураси
  • Марям сураси
  • Тоҳа сураси
  • Анбиё сураси
  • Манбалар

Ўхшаш китоблар

Кўпроқ кўриш

«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг

Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг

QR Code

Download by scanning