Қисқача тавсифи
Азиз ва муҳтарам ўқувчиларимиз! Жанобингиз сизнинг юксак эътиборингизга ҳавола қилаётган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг ушбу учинчи, «Ният, ихлос ва илм китоби» аслида тасаввуф илмига оид мавзулардан ҳисобланади. Қалбга боғлиқ бу мавзуни доимо аҳли тасаввуфлар шарҳлаб келганлар. Қолаверса, бу уч нарса банданинг каттаю кичик амалларининг қабул бўлиши учун лозиму лобуд нарсалар эканлиги ҳар биримизга ойдек равшандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир», деганлар.Чиндан ҳам Исломда ҳар бир нарсага ният шартдир. Шунинг учун кўпчилик фуқаҳолар «Ҳар бир амалда ният фарз», деганлар. Ихлос билан қилинмаган ибодат мақбул эмаслиги ҳаммага маълум. Аммо ихлос нима ўзи? Ихлос қай тариқа қилинади? Ҳақийқий ихлос бошқасидан нимаси ила фарқ қилади? Қуруқ ихлоснинг ўзи фойда бериши мумкинми? Нима учун чин ихлосли кишилар камайиб кетди? Чин ихлосли бўлиш учун нималар қилиш керак? Шу ва шунга ўхшаш саволларга ушбу китобни сидқидилдан, ихлос билан ўқиб жавоб топиш мумкин. Қадрли китобхон! Агар бу китобимиздан ўзингиз учун фойдали ва тўғри нарсалар топсангиз Аллоҳдан, хато ва камчиликлар учратсангиз камина ходимингиздан, деб билгайсиз. Аллоҳ таоло ушбу камтарона меҳнатимизни Ўзининг розилиги учун холис хизмат сифатида қабул айлаб, ҳаммамиз учун фойдали қилсин! Омин!
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришҲадис ва Ҳаёт. 6-жуз. Намоз (аудио)
15 000 сўм
Тафсири Ҳилол. 5-қисм (аудио)
10 000 сўм
Ҳадис ва Ҳаёт. 10-жуз. Ҳаж ва умра (аудио)
15 000 сўм
Ҳадис ва Ҳаёт. 5-жуз. Намоз (аудио)
15 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг