Қисқача тавсифи
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Яхшилик ва ахлоқ китоби» деб номланган 34-жузи ёзилган аудио диски. Бу китоб гувоҳи бўлиб турганингиздек, «Яхшилик ва ахлоқ китоби» деб номланмоқда. Бу ердаги яхшилик кенг ва шомил маънода бўлиб, Ислом яхши деб санаган барча нарсаларни ўз ичига олади. Бунда қўшничиликда яшаётган кишилар ўртасидаги яхшиликлар ҳам, оилавий яхшиликлар ҳам, тоат-ибодат ҳам, лутфу марҳамат ҳам, силаи раҳм ва хайри эҳсон ҳам - барча-барчаси ирода қилинади. Бизнинг боболаримиз яхшилик ва ахлоқнинг ҳақиқатини тўлиқ маънода Исломдан ўрганганлар. Улар Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, макоримул ахлоқлар дини бўлган Ислом дини орқали яхшилик ва ҳусни хулқни ўзларига касб қилганлар. Улар ўзлари бу улуғ неъматлардан баҳраманд бўлишлари билан бир қаторда, ўзгаларга ҳам ўзлари каби яхшиликлар етишини истаганлар.
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришТафсири Ҳилол. 10-қисм (аудио)
10 000 сўм
Ҳадис ва Ҳаёт. 9-жуз. Рўза (аудио)
15 000 сўм
Ҳадис ва Ҳаёт. 18-жуз. Тиб ва дам (аудио)
15 000 сўм
Бахтиёр оила (аудио)
19 000 сўм
Ҳадис ва Ҳаёт. 1-жуз. Муқаддима (аудио)
15 000 сўм
Ҳикматли дунё. 2-диск
8 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг