Menyu

Ҳадис ва Ҳаёт. 35-жуз. Зикр, дуо, истиғфор ва тавба (аудио)

Ҳадис ва Ҳаёт. 35-жуз. Зикр, дуо, истиғфор ва тавба (аудио)
Elektron kitobni shu narxda sotib oling
15 000 so'm
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Qisqacha tavsifi

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Зикр, дуо, истиғфор ва тавба» деб номланган 35-жузи ёзилган аудиодисклари. Туркумнинг ушбу жузи дийнимизнинг энг гўзал, энг нозик жиҳатларига – Аллоҳ таолонинг зикрига, У Зотга дуо қилиш, гуноҳларга истиғфор айтиш ва улардан тавба қилишга бағишланган. Ушбу аудиокитобни тинглаб, зикр, дуо, истиғфор ва тавбанинг моҳияти, ҳикматлари, одоблари ва тартиб-қоидаларини ўрганасиз. Шунингдек, зикрнинг маълум лафзларни кўзни юмиб олиб такрорлашдан кўра улкан нарса эканлигини, дуо ҳам оят ёки ҳадисда келган ибораларни ёки ўзи тўқиган сўров маъносидаги сўзларни икки қўлни кўтариб талаффуз қилишдан кўра умуман бошқа бир ҳол эканини, истиғфорнинг фойдалари жуда кўп эканини ва тавбанинг ҳақиқати нимадан иборатлигини ҳам билиб оласиз.

O'xshash kitoblar

Ko'proq ko'rish

«Hilol eBook» ilovasini yuklab oling

Kitoblarni qulay o'qish imkoniga ega bo'ling

QR Code

Download by scanning