Қисқача тавсифи
«Исломда саломатлик» китобининг электрон нашри.
Асарда Ислом динида даволанишнинг ҳукми, табобатга муносабат ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд бўлиб, ўқувчининг даволанишига бўлган қарашлари, муносабатлари тўғри ўзанга солади.
Муаллиф Исломда саломатликка берилган эътиборини ҳаракат қилар экан, ибодатларнинг инсон соғлигига фойдаларини ҳам баён этишга ҳаракат қилган. Бу борадаги маълумотлардан ибодатлар жисмоний манфаатлар учун адо этиалр эканда, деган маъно тушунмаслик керак. Балки бу дунёдаги ажру савоби деб тушуниш лозим. Зотан, ибодат ёлғиз Аллоҳ учун адо этилади ва унинг том маънодаги савоби ухравий деб қаралади.
Китобда бевосита соғлиқни сақлашга қаратилган бир қатор суннат амаллар ҳам санаб ўтилган. Уларда саломатликни асраш кўзда тутилган бўлса ҳам, амал қилишда суннатни бажаришни қасд этиш даркор, ана шунда амал савобли бўлади ва жисмоний фойда ҳам қўлга кираверади.
Муаллиф китоб охирида мусулмон табибларидан айримлари билан қисқача таништириди. Бу ҳам ўз навбатида кўпчилик учун манфаатли иш бўлган.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 4 январдаги 03-07-34/1-сонли хулосаси асосида тайёрланди
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришТафсир Хилал. Том 8
18 000 сўм
Хадисы и жизнь. Джуз 1. Введение
14 000 сўм
Сунний ақийдалар
21 000 сўм
Куёв бола, сизга айтар сўзим бор
15 000 сўм
Марваридлар шодаси
11 000 сўм
Нажот қайиғи
9 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг