Қисқача тавсифи
Исломга бағишланган умр - хотира китобининг электрон нашри.
Бугунги кунда юртимизда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарлари кириб бормаган хонадон йўқ ҳисоб. У зотнинг китоблари қўшни давлатларга, ҳатто Россияга, Жанубий Кореяга ҳам экспорт қилинмоқда, рус, инглиз, олмон тилларига таржима қилинмоқда.
Улуғ алломамиз охират дунёсига риҳлат қилганларидан кейин у кишининг щахсларига, ҳаёт йўлларига бўлган қизиқиш янада ортди. У киши ҳам ҳамма қатори мактабда, мадрасада, олийгоҳларда ўқиганлар, аммо қандай қилиб бу қадар олий даражаларга эришганлар? Ҳаёт синовларидан қандай ўтганлар? У зотнинг ота-оналари қандай инсонлар бўлишган? Оилалари, фарзандлари-чи?
Ушбу саволларга ҳазратнинг болаликларидан то ҳаётларининг сўнгги дамларигача бирга бўлган, ҳаёт ташвишлари ва қувончларини бирга бошидан кечирган укалари Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф баҳолиқудрат жавоб берганлар. Ушбу хотираларни ўқиб, бу буюк инсонни ўзингиз учун яна бир бор кашф этасиз деган умиддамиз.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 28 августдаги 03-07/5473-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.
Мундариҷа
- Хотиранинг охири бўлмайди
- Сўз боши
- Болалик йиллари
- Пайғамбарлар суннати
- Мактаб даври
- Дадамиз ҳақида
- Онажоним, волидаи меҳрибоним
- Талабалик
- Дўстлар хотираси
- Никоҳ тўйи
- Илм истаб
- Устоз-муаллим
- Муфтийлик
- Халқ вакили
- Хорижда
- Оғир жудолик
- Онажоним, волидаи меҳрибоним!!!
- Ватанга қайтиш.Илмий-ижодий фаолият
- Келинг, ибрат олайлик
- Дадажоним, падари бузрукворим
- Яна бир оғир айрилиқ
- Волидайн
- Машҳур ибратли ҳикоя
- Аллоҳнинг синови
- Халқ хизматида
- Ҳаёт саргузаштларга тўла
- Шайх ҳазратларининг улкан илмий мерослари
- Шайх ҳазратлари таълиф этган китоблар
- Олтин силсила
- Дўст-ёрлар, жўралар
- Ниҳоясиз хотиралар
- Мавтул олим - мавтул олам
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришМаснавийи маънавий. 1-китоб, 3-жуз
15 000 сўм
Облегченные правила таджвида
5 000 сўм
Она йиғламасин (ҳар қадамда ибрат)
14 000 сўм
Қуръон ошиқлари
12 000 сўм
Тафаккур гулшани ичра. Иккинчи китоб
30 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг