Меню

Кофия

Кофия
Электрон китобни шу нархда сотиб олинг
15 000 сўм
Шукрулло Абдулло
Шукрулло Абдулло

Қисқача тавсифи

«Кофия» китобининг электрон нашри. Ушбу «Кофия» номи билан машҳур бўлган китоб илоҳий наҳв китобидир. Чунки бу китоб бошқа тилларнинг грамматикаси каби бирор олимни ўз фикри билан тузилган китоб эмас. Балки бу илоҳий наҳв дедик. Зеро Қуръони карим илоҳий каломдир. Мана шу қўлингиздаги наҳв китоби бошдан-оёқ Қуръоний калом ва калималар асосида тузилган бўлиб, айни ўша Қуръони каримни тушунишдаги қўлланма китобидир. Ундаги ҳарфлармиди, калималармиди ёки каломмиди, ҳаммаси илоҳий китоб Қуръони карим қоидаларига асосланиб тузилган қоидалар ва таърифлардир. Жумладан, каломнинг таърифими, калиманинг таърифими ва эъробларнинг таърифими, омилларнинг таърифими барчаси Қуръонга асосланиб тузилган. Хусусан, исм ва феълларни вазнлари, айниқса саноқ-сон ва тартиб сонларни қоидалари фақат қуръоний қоидалардир. Қадимги муфассирлар ушбу илоҳий наҳвни ва балоғат илмини ёдламай ва ўзлаштирмай тафсирга қўл урмаганлар. Алихонтўра Соғуний (раҳматуллоҳи алайҳ): «Тафсирга қўл уриш учун ўнта фандаги китобни ёдлаб, унга моҳир бўлингандагина тафсирга рухсат берилади», деб айтардилар. Шулардан, сарф, наҳв, балоғат ва усули Қуръон, асбоби нузул ва тарих ва бошқалардир. Қуръоннинг номларидан бири «Уммул китоб»дир. Барча диний ва дунёвий китобларнинг бош онаси Қуръондир. Муфассирларнинг энг мўътабарлари Ибн Касир Қуръон оятларини оят ва ҳадис билан тафсир қилганлар. Қолган муфассирлар эса ўз раъйлари билан тафсир қилганлар. Ҳар бир муфассир ўзларини иқтидорларига мувофиқ, масалан, баъзилар илоҳиёт томонига, баъзилар фиқҳий томонига ва баъзилар балоғат ва наҳв томонига, баъзилар тарих томонига эътибор берганлар. Ватандошимиз Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Ан-Насафий наҳв томонига катта эътибор берганлар. Ана шу муборак тафсирни тушуниш учун албатта илоҳий наҳв асосида ёзилган қўлимиздаги ушбу «Кофия» китоби жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Чунки уни ўзлаштирмай ушбу тафсирни тушуниш амри маҳолдир. Ҳозирда баъзи биродарларимиз оддийгина наҳв китоби тузиб, ўқувчиларни хурсанд қилиб: «Биз сарф ва наҳф китобини тузиб, ўқувчиларнинг ишини енгилаштирдик. Бизнинг ишимиз енгиллашибди, энди «Кофия», «Шофия» ва «Алфия»га ўхшаган китобларни мутолаа қилмасак ҳам бўлар экан», дейишади. Албатта бундай фикр келиши эҳтимолдан холи эмас. Лекин осонлаштириш билан иш ҳал бўлмайди. Ўз-ўзидан ўша ватандошларимиз ёзиб қолдирган мураккаб тафсирларни ўқувчилар топилмай қолади. Шу билан бирга, келажакни ўйлаб, тўғри фикр юритгувчилар ҳам топилмоқда. Жумладан, ҳаммага маълумки, ҳар бир тил ўзининг грамматик атамалари (истилоҳлари) билан ўргатилади. Араб тили ҳам шу каби ўргатилиши керак. Ҳа, ҳақиқатда, айниқса тафсир ва ҳадис илми фақатгина аввалги истилоҳлар билан ўргатилиши керак. Уни ҳозирги ўзбекча қоидаларга айлантириб, арабий тафсирларни ўқиб тушуниш ёки тафсирига қўл уриш кулгили бир ҳол бўлади. «Муъзий» китобининг муаллифи ҳамд ва санодан сўнг дейдилар: Ушбу сарф китоби денгиз каби кенг ва чуқур китобларга олиб борувчи қайиқчага ўхшайди. Худди шунингдек, наҳв китобига асос солган зотлардан энг аввалгиси Али ибн Абу Толибдирлар (каррамаллоҳу важҳаҳу). Бу муборак зот Абул-Асвад ад-Дуалийга ушбу китобнинг режасини тузиб дедилар. «Инна калиматал араб ъала салосати анҳоин». «Дарҳақиқат, араб калималарини уч томони (тарафи) бор. Эй Абул-Асвад! сиз ушбу мақсадни қасд қилиб исм ва феъл ва ҳарфларнинг аслини (ўзагини) ва эъробларини ва бобларини, инна ва аховатларини ва изофаларни ўргатинг. Шундан сўнг Абул-Асвад Дуалий кўпгина ихтиролар қилиб, бир наҳв китоби тасниф қилдилар. Бу эса тахминан 95-ҳижрий йилда тасниф қилинган бўлса, Замахшарий 28-ўринда бўлиб, Ибн Ҳожиб эса 29-ўринда бўлиб мукаммал наҳв китобини яратдилар. Али (каррамаллоҳу важҳаҳу)дан бошлаб Ибн Ҳожибгача бўлган мусаннифларнинг ҳаммалари рижалуллоҳ (Аллоҳнинг хос кишилари) эдилар. Хусусан, «Шарҳи Мулло»нинг соҳиби Абдураҳмон Жомий тасаввуф машойихларининг пешқадамларидан эдилар. Бу зотнинг шарҳларига ҳам 20 дан ортиқ машойихлар ҳошия ёзганлар. Бизнинг арзимас ушбу ишимиз ана шу арабий лисонли ва форсийзабон муборак зотларнинг қилган таржималари ва шарҳларини умумийлаштириб, тирнаб, таталаб ўзбек тилига ўгириш бўлди. Албатта ҳар бир қилинган ишнинг аввали камчиликсиз, нуқсонсиз бўлмайди. Чунки Али (каррамаллоҳу важҳаҳу)дан Ибн Ҳожибгача салкам беш юз йил ичида 28 мусаннифнинг қўллари тегиб, шундагина мукаммал «Кофия»га айланди. Ушбу ўзбекча таржима ва шарҳига ҳам, худо хоҳласа, анча-мунча йиллар ичида камчилик ва нуқсонларини тўлдириб берувчи шогирдлар ҳам чиқади. Азиз ўқувчиларнинг ҳар қандай маслаҳатларини бош устига қабул қиламиз. Рустамжон Раҳматуллоҳ

Мундариҷа

  • Муқаддима
  • Калима ва Калом
  • Калима
  • Калом
  • Исм
  • Эъроб
  • Ғойру мунсариф
  • Марфуотлар
  • Фоил
  • Танозу боби
  • Ноиб фоил
  • Мубтадо ва хабар
  • إِنَّ ва аховатларининг хабари
  • لَيْسَга ўхшаган مَا ва لَاнинг исмлари
  • Мансуботлар
  • Мафъул мутлақ
  • Мафъул биҳ
  • Мунодо
  • Омили тақдир қилинган мафъул биҳ
  • Таҳзир (Огоҳлантириш)
  • Мафъул фийҳ
  • Мафъул лаҳ (лиажлиҳ)
  • Мафъул маъаҳ
  • Ҳол
  • Тамйиз
  • Мустасно
  • كَانَ ва шерикларининг хабари
  • اِنَّ ва шерикларининг исми
  • لَا нафий жинс билан мансуб бўлган исмлар
  • لَيْسَга ўхшаш مَا ва لَاларнинг хабари
  • Мажруротлар
  • Музоф илайҳ
  • Тобеъ калималар
  • Наът (Сифат)
  • Атф (Боғловчи)
  • Таъкид
  • Бадал
  • Атф баён (Изоҳловчи)
  • Мабнийёт (мабний исмлар)
  • Замирлар (Олмошлар)
  • Виқоя нуни
  • Фосила замири
  • Шаън ва қисса замири
  • Исми ишоралар (кўрсатиш олмошлари)
  • Исми мавсулалар
  • Исми феъллар
  • Исми асвотлар (товуш исмлар)
  • Икки калимадан таркиб топган исмлар
  • Мабний киноя исмлар
  • Мабний зарфлар
  • Исмнинг турлари
  • Маърифа ва накира исмлар
  • Адад (саноқ сон) исмлар
  • Музаккар ва муаннас исмлар
  • Тасния исмлар
  • Жам исмлар
  • Жам музаккар солим
  • Жам муаннас солим
  • Жам таксир
  • Шибҳи феъллар (феълга ўхшаш исмлар) Масдар
  • Исми фоил
  • Исми мафъул
  • Сифати мушаббаҳа
  • Исми тафзил
  • Феъл
  • Мозий
  • Музорий
  • Музорийни насб қилувчилар
  • Музорийни жазм қилувчилар
  • Амр
  • Мажҳул феъл
  • Лозим ва мутааддий феъллар
  • Афъолу қулуб (қалб феъллари)
  • Ноқиса феъллар
  • Муқораба феъллари
  • Таажжуб феъллари
  • Мадҳ ва мазаммат феъллари
  • Ҳарф
  • Жар ҳарфлари
  • Феълга ўхшаш ҳарфлар
  • Отифа ҳарфлари
  • Танбеҳ, нидо ва жавоб ҳарфлари
  • Зоида ҳарфлар
  • Тафсир, масдар, ундов ва таваққу ҳарфлари
  • Истифҳом, шарт ва рад ҳарфлари
  • Муаннас то ҳарфи ва танвин

Ўхшаш китоблар

Кўпроқ кўриш

«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг

Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг

QR Code

Download by scanning