Қисқача тавсифи
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг инсониятга нозил қилган сўнгги каломи бўлиб, унинг лафзи ҳам, маъноси ҳам У Зотнинг Ўз ҳузуридандир. Ушбу Каломи Шариф ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом орқали ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига нозил қилинди. Жаброил алайҳиссалом Қуръони Каримнинг ҳар бир сўзи, ҳар бир ҳарфининг ўқилишини, маъноларини ва уларни амалга қандай татбиқ қилишни – барча-барчасини Пайғамбар алайҳиссаломга ўргатиб борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ояти карималарни қандоқ қабул қилиб олган бўлсалар, худди шундай, ҳеч бир ўзгаришсиз, ҳарфма-ҳарф саҳобаларига ўргатар эдилар. Шунингдек, сураларнинг номлари, ададлари, тартиби, оятларнинг кетма-кетлиги, адади ва бошқа жиҳатларини ҳам умматларига илоҳий ваҳий асосида тўла-тўкис етказдилар. Ана шундай ваҳий ҳодисаларига тирик гувоҳ бўлган, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита ўрганган бахтиёр саҳобалар ўз зиммаларидаги бу омонатни ўзларидан кейинги авлод – тобеъинларга, улар эса кейинги авлодларга ана шундай тарзда ўргатиб келдилар. Бу силсила ҳозирга қадар узилмай давом этиб келмоқда. Қуръони Карим тиловатини ушбу муборак силсила вакилларидан, хусусан, ўзбек қориларидан тинглаш ҳар биримиз учун улкан бахтдир. Қўлингиздаги мазкур аудиотўпламга ҳамюртларимиз – машҳур қориларимиз тиловат қилган хатми Қуръон жамланган. Қуръони Карим (тўлиқ хатм) Ушбу хатм Ҳафс ибн Сулаймон ибн ал-Муғийра ўз устози имом Осим ибн Абуннажуд ал-Кўфий ат-Табиъийдан ривоят қилган қироатда, имом Шотибий тариқасида ўқилган. Имом Осим бу қироатни Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабийб Суламийдан, у эса Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Зайд ибн Собит ва Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳумлардан, улар эса Расули акрам Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни фаришта Жаброил алайҳиссаломдан, у зот эса Роббулоламийндан қабул қилгандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қуръони каримни тиловат қилишнинг уч хил суръатдаги мартабаси ривоят қилинган. Ушбу хатм ўрта (тадвир) мартабада ўқилган. Ҳофизи Қуръонлар: Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришБола – одоби билан азиз (аудио)
15 000 сўм
Қудачилик – минг йилчилик (аудио)
5 000 сўм
Ҳаж китоби (аудио)
8 000 сўм
Ал-адаб ал-муфрад. 3-қисм
22 000 сўм
Тафсири Ҳилол. 25-пора
8 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг