Қисқача тавсифи
«Муборак сафар ва муборак зиёрат» китобининг электрон нашри.
Аллоҳ таоло имконияти етган мусулмонларга умрида бир марта ҳаж қилишни фарз қилган. Шундай экан, бу улуғ ибодатни адо этишда инсон бирор аниқ кўрсатма ёки йўлбошчига эҳтиёж сезади. Зиёратчиларга элликбоши, мингбошиларнинг тайин қилиниши мана шу эҳтиёж сабабидандир. Қўлингиздаги рисола ҳам зиёратчиларга кўрсатма тариқасида қўлланма бўлиб, унга ҳаж амалларини бажариш давомида айтиладиган зикр ва дуолар киритилган.
Ҳожиларга эслатма: ҳаж зиёрати пайтида зикр ва дуолар қилиш суннат амал ҳисобланади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажнинг ҳар соатини ғанимат билиб, Аллоҳ таолога кўп дуо ва илтижолар қилганлар. Шунинг учун ушбу сермашаққат ибодат вақтида ҳар бир ҳожи кучи етганича дуода бўлса, ажру савобга эришади. Бордию имкон бўлмай, баъзи дуолар ўқилмай қолса, бу билан зиёратчилар қилган ҳаж ибодатларимиз қабул бўлмади деб асло ноумид бўлишмасин. Зеро, Аллоҳ таоло Ўз бандаларини тоқатларидан ташқари амалга буюрмаган. Ихлос билан қилинадиган барча ибодатлар, иншааллоҳ, қабул бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 25 январдаги 03-07/401-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.
Мундариҷа
- Муқаддима
- 1. Эҳромга кириш дуоси
- 2. Талбия
- 3. Масжидул Ҳаромга кирганда ўқиладиган дуо
- 4. Тавоф дуолари
- Биринчи тавоф дуоси
- Иккинчи тавоф дуоси
- Учинчи тавоф дуоси
- Тўртинчи тавоф дуоси
- Бешинчи тавоф дуоси
- Олтинчи тавоф дуоси
- Еттинчи тавоф дуоси
- 5. Ҳажарул асвадни ўпиш, силаш ёки унинг қаршисида туриб айтиладиган дуо
- 6. Мултазамда айтиладиган дуо
- 7. Замзам сувидан ичаётганда айтиладиган дуо
- 8. Сафо ва Марва ўртасидаги саъй дуолари
- Биринчи саъй дуоси (Сафодан Марва томон)
- Иккинчи саъй дуоси (Марвадан Сафо томон)
- Учинчи саъй дуоси (Сафодан Марва томон)
- Тўртинчи саъй дуоси (Марвадан Сафо томон)
- Бешинчи саъй дуоси (Сафодан Марва томон)
- Олтинчи саъй дуоси (Марвадан Сафо томон)
- Еттинчи саъй дуоси (Сафодан Марва томон)
- 9. Мино водийсида тунаш пайтида ўқиладиган дуо
- 10. Арафа куни Арафот тоғида турилганда ўқиладиган дуо ва тасбеҳлар
- 11. Муздалифада тунаш вақтида айтиладиган дуо
- 12. Шайтонга тош отиш дуоси
- 13. Соч олдиргандан кейинги дуо
- 14. Қурбонлик қилиш дуоси
- 15. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари ва равзаи муборакларини зиёрат қилиш дуоси
- 16. Қубо масжидини зиёрат қилиш дуоси
- 17. Уҳуд жангида шаҳид бўлганлар қабрларини зиёрат қилиш дуоси
- 18. Бақиъ қабристонини зиёрат қилиш дуоси
- 19. Муборак ҳаж сафаридан уйга қайтганда ўқиладиган дуо
- Қўшимча дуолар
- «Ва лиллāҳил асмāул ҳуснā фадъу:ҳу биҳā»
- Қуръони каримда келган дуолар
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
- Китоб маълумотлари
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришМаснавийи маънавий. 2-китоб, 9-жуз
15 000 сўм
Основы Исламской этики
19 000 сўм
Тафаккур
14 000 сўм
Қарз ва унга боғлиқ масалалар
10 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг