Меню

Муомалот масалалари

Муомалот масалалари
Электрон китобни шу нархда сотиб олинг
17 000 сўм
Абдулманнон Абдуллоҳ
Абдулманнон Абдуллоҳ

Қисқача тавсифи

«Муомалот масалалари» китобининг электрон нашри. Фиқҳ илми асосан ибодат ва муомалот қисмларига бўлинади. Кўплаб китобларимизда ибодат ва унга тегишли масалалар батафсил ёритилган бўлсада, муомалотга оид масалалар бироз эътибордан қочган. Ваҳоланки, муомалот ҳам шариатнинг энг аҳамиятли тармоқларидан биридир. Аллоҳ таоло бандаларини ибодатларга буюргани каби муомалотнинг баъзи аҳкомларини бажаришга ҳам буюрган. Ибодат қилиш йўл-йўриқларини кўрсатганидек, муомалотда ҳам керакли кўрсатмаларни баён қилган. Ана шу кўрсатмаларга асосан кишилар ўзаро олди-берди муносабатларини, нима ҳалол-у нима ҳаромлигини билиб оладилар. Шу ва бошқа мулоҳазаларни эътиборга олиб, ушбу мавзуда мўъжаз бир китоб ёзишга ва унда муомалот масалаларини бошланғич қисмидан то охирига қадар содда услубда савол-жавоб шаклида ёритиб беришга қарор қилдик. Китобда ихтиёр қилинган савол-жавоб услубида аввал ўша масалада нечта тармоқ ёки тушунчалар борлиги санаб ўтилади, кейин эса бирин-кетин унинг баёни келади. Айрим саволдаги жавоб истилохлар келтириш кўринишида келади, кейинги савол-жавобларда ёки саҳифа остидаги изоҳларда унинг тушунчаси ёки батафсил баёни келган бўлади. Китобимизни «Муомалот масалалари» деб номлаб, уни силсилавий қилишни ният қилдик.

Мундариҷа

Муқаддима

Иқтисодда ният масаласи

Иқтисоддаги энг муҳим масала

Иқтисод тушунчаси ва унинг назариялари

Муомалот илми ва унга доир масалалар баёни

Мол тушунчаси ва унга доир масалалар баёни

Мулк тушунчаси ва унга доир масалалар баёни

Ваъда, ваъдалашув ва битим тушунчаси ҳамда уларга доир масалалар баёни

Савдо тушунчаси ва унга доир масалалар баёни

Савдо битимининг шартлари

Битим тузувчилар ҳамда товарга доир масалалар баёни

Саманга доир масалалар баёни

Ийжоб ва қабулга доир масалалар баёни

Савдо битимидаги шартлар ва уларга тегишли масалалар баёни

Савдодаги хиёрлар ва уларга тегишли масалалар баёни

Хиёри рўъят

Хиёри айб

Хиёри васф

Хиёри мағбун

Хиёри шарт

Хиёри тайин

Хиёри нақд

Макруҳ бўлган савдо турлари

Иқтисодга тегишли қирқ ҳадис

Ҳар бир ишда ниятнинг муҳимлиги

Фиқҳнинг фазли

Ҳалол даромад талаб қилиш

Шубҳалардан сақланиш ҳақида

Тонгнинг баракотли қилингани ҳақида

Биродарининг ёрдамида бўлиш фазли

Ишончли хазинабон фазли

Меҳнат билан даромад топиш фазилати

Савдо-сотиқда енгиллик қилиш фазилати

Мўмин савдогарнинг фазли

Саховатнинг фазли

Алдовнинг ёмонлиги

Дунё берилган зотлар таърифи

Тижоратчилар қиладиган гуноҳлар

Бировнинг ерини тортиб олиш

Ғарар

Рибо

Қимор

Савдо розилик устига қурилади

Товарнинг мол ва қийматга эга бўлиши

Йўқ нарсанинг савдоси

Товар сотувчининг мулкида бўлиши

Сотувчи товарни харидорга топшира оладиган бўлиши

Савдода қабз масаласи (товарга тегишли шарт)

Салам савдоси

Муробаҳа савдоси

Бир савдо ичида иккита савдо қилиш (савдо шартлари)

Савдо устига савдо қилиш (макруҳ савдолар)

Нажаш савдоси (макруҳ савдолар)

Кўп қасам ичмаслик (макруҳ савдолар)

Товарнинг айбини беркитиш

Ийна савдоси

Қарз

Омонат

Пора ҳақида

Ижара

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Ўхшаш китоблар

Кўпроқ кўриш

«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг

Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг

QR Code

Download by scanning