Меню

Никоҳ ахлоқи

Никоҳ ахлоқи
Электрон китобни шу нархда сотиб олинг
15 000 сўм
«Zumar» нашриёти
«Zumar» нашриёти

Қисқача тавсифи

«Никоҳ ахлоқи» электрон нашри. Оила деган тушунча ўз маъносини йўқотиб бораётган айни даврда жамиятимиздаги муаммо ва камчиликлар илдизи қидирилса, ҳар қандай зийрак инсон англай оладики, оилаларимиз маърифат ўчоғи деган шарафли номдан анчайин йироқлашиб кетди. Никоҳ бу хайр - яхшилик дейдилар, бироқ замона зайли билан никоҳ кўпчилик учун ўзига хос бир «фронт майдонига» айланиб қолгандек. «Муҳташам ахлоқ» китобининг «Никоҳ ахлоқи» бўлимида оила мустаҳкамлиги йўлида эътиборга олиш лозим бўлган ишлар гўзал тарзда ёритиб берилган. Никоҳдан сўнг ва янги бир оила остонасида илк ойларда бошланадиган синов-имтиҳонлар, келин-қайнона, куёв- қайнона, қайнота муносабатлари, солиҳ ва солиҳа эр-хотинлик масалалари юзасидан атрофлича сўз юритилади. Ушбу китоб ҳар қандай ўқувчига никоҳ ваколат эмас, бурч эканлиги, ундан соясиз кунда сўралишини, Меҳрибон Роббимиз бу мақомни ҳузур ва сакинат олишимиз учун туҳфа этганини, бироқ оиламиз ҳузур маскани ёки унинг акси бўлишига ўзимиз сабабчи бўлишимизни яна бир бор ҳис эттира олишига ишонаман!

Мундариҷа

  • І БЎЛИМ
  • Қадри ва масъулиятлари жиҳатидан никоҳ
  • Оила қуришдан мақсад нима?
  • Маваддат ва Ҳубб
  • Оила қуриш ўзи нима?
  • II БЎЛИМ
  • Никоҳда каромат, никоҳсизликда эса фалокат бор
  • Никоҳ ўзи нима?
  • Никоҳда тенглик масаласи (Куфувват)
  • Баъзи олимлар нима учун уйланмади?
  • Никоҳга сабабчи бўлиш
  • Куёв тарафга совчи бўлиш
  • Никоҳда розилик
  • III БЎЛИМ
  • Никоҳ бу мустаҳкам таъминот ва оғир лафздан иборат
  • Уйланиш ниятида қарашнинг ўлчови
  • IV БЎЛИМ
  • Асри Саодат мисолида Тўй
  • Суннатга мувофиқ тўй қандай бўлиши керак?
  • Суннатга мувофиқ тўйда нималар бўлмаслиги керак?
  • V БЎЛИМ
  • Ўрнак шахсиятлар
  • Беқиёс ахлоқ
  • VI БЎЛИМ
  • Дунёнинг энг қимматбаҳо хазинаси солиҳ ва солиҳа жуфтдир
  • VII БЎЛИМ
  • Набавий мадрасадан: Комил эр-хотин бўлишнинг йўллари
  • Набавий Мадраса
  • Мўъжизавий ҳаёт
  • Уч муҳим ҳодиса
  • Талоқ ҳодисаси
  • Таҳрим ҳодисаси
  • Ийло ҳодисаси
  • Биз учун ибратлар
  • VIII БЎЛИМ
  • Саодат Асрида оила турлари ва кўпхотинлик масаласи
  • Кўпхотинлик масаласи
  • Ислом даврида кўпхотинлик бирдай давом этдими?
  • ІX БЎЛИМ
  • Турмуш бу тақдирми ёки танлов?
  • Турмуш тақдирми ёки танловми?

Ўхшаш китоблар

Кўпроқ кўриш

«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг

Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг

QR Code

Download by scanning