Қисқача тавсифи
«Нурул яқийн» китоби 1-жузи (Макка даври)нинг электрон нашри.
«Нурул яқийн» дунё мусулмонлари қатори бизнинг ҳам муҳаббатимизни қозонган. Юртимизда бу китобни ўқимаган биронта аҳли илм ёки толиби илм бўлмаса керак. Унинг номини эшитганда Муборак Сийрат шайдоларининг чеҳраси бир ёришиб-нурланиб олиши тайин. Чунки «Нурул яқийн»ни кўпчилигимиз севиб ўқиганмиз. Бир қанчамиз қайта-қайта ўқиганмиз. Қалбимиз тўридан жой олган китоблардан бири айнан «Нурул яқийн»дир.
«Нурул яқийн» бугунги кун талаблари асосида арабчадан она тилимизга луғавий-адабий ва илмий-академик услубда ўгирилди. Таржима бежизга «академик» деб аталмади. Сабаби, китобни таржима қилиш баробарида катта тадқиқот ишлари амалга оширилди: ҳар бир маълумот мўътабар манбалар «элагидан» ўтказилди; керак ўринларга шарҳ берилди, қўшимча қўшилди, изоҳ ёзилди, манбалар илова қилинди, тўлдирилди ва ҳоказо...
Бу ишларга китоб мутолааси вақтида ўқувчиларимиз ишонч ҳосил қилишлари мумкин, иншааллоҳ.
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришҚарз ва унга боғлиқ масалалар
10 000 сўм
Исломда ёшлар тарбияси
14 000 сўм
Талабалик даврини қандай ўтказмоқ керак?
11 000 сўм
Маснавийи маънавий. 3-китоб, 13-жуз
15 000 сўм
Champo otli ilon
8 000 сўм
Исломда Ватан тушунчаси
15 000 сўм
Қалблар табобати
15 000 сўм
Маҳбуб Пайғамбар
12 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг