Қисқача тавсифи
«Одобни уч ёшдан ўрганамиз» (2-қисм) китобининг электрон нашри.
Қўлингиздаги китоб уч ёшдан олти ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган тарбиявий қўлланмадир. У гўдаклар қалбига эзгу фазилатларни ўзига хос услубда сингдиради.
Болалар мураббийи, йигирмага яқин илмий-маърифий китоблар муаллифи устоз Зиёвуддин Раҳим болажонлар учун содда, қизиқарли, таъсирли тарзда ахлоқ асосларини тушунтирган.
Китобда одоб-ахлоқ, поклик, ростгўйлик, ҳурмат, меҳр, миллий қадриятлар каби муҳим тарбиявий мавзулар ҳикоялар, мисоллар, қизиқарли савол ва топшириқлар орқали ёритилган.
Китобнинг энг катта афзаллиги шундаки, ҳар бир дарс боланинг ёшига мос визуал, интерактив, амалий тарбия услубида тузилган. Бу эса болажонлар гўзал хулқларни иштиёқ билан ўзлаштиришларига ёрдам беради.
«Одобни уч ёшдан ўрганамиз» китоби боғча тарбиячилари, ўқув марказлари устозлари, қолаверса, ота-оналар учун тайёр йўл харитаси вазифасини ўташига ишонамиз.
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришАсал ойи эмас, асал ҳаёт
5 000 сўм
Ислом тарихи. 1-китоб
23 000 сўм
Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар
7 000 сўм
Биздан аввал ўтган солиҳлар одати
14 000 сўм
Ҳасан Басрий
8 000 сўм
Эламакон ёки Диёнат сайёрасига йўл
15 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг