Меню

Отинойилар учун қўлланмалар. 1-босқич (6 та китоб)

Отинойилар учун қўлланмалар. 1-босқич (6 та китоб)
Электрон китобни шу нархда сотиб олинг
30 000 сўм
Одинахон Муҳаммад Содиқ
Одинахон Муҳаммад Содиқ

Қисқача тавсифи

«Отинойилар учун қўлланмалар» тўпламининг электрон нашри. 1-босқич (6 та китоб) «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётимизда Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус ислом таълим муассасаси мударрисаси, «Hilol-Nashr» матбаа нашриёти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, muslimaat.uz сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ ташаббуси ва раҳбарлиги остида Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари ҳамкорлигида отинойиларимиз учун мўлжалланган қўлланмаларнинг биринчи босқичи нашр этилиб, республикамизнинг турли вилоятлари ва туманларидаги отинойилар қўлига етиб борди. Бу қўлланмалардан мақсад – Ислом динимизнинг асл таълимотларини, Қуръон ва Суннатни ўрганиб, амал қилиш, жамиятимизда, хусусан аёллар орасида диний саводхонликни ошириш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотишдир. Минг афсуслар бўлсинки, мусулмон халқлар мустабид тузум даврида динидан, тарихидан, маданиятидан, тилидан маҳрум бўлаёзган эди. Бу мусибатларнинг таъсири ҳалигача эътиқодимизда, ибодатларимизда, кундалик ҳаётимизда баъзан намоён бўлиб қолмоқда. Бу салбий таъсир сабабли динимизнинг тамал тоши бўлган иймон-эътиқодимизда ҳосил бўлган бўшлиқ ҳар хил бидъат-хурофотлар, ирим-сиримлар билан тўлиб қолгани ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида билиниб қолмоқда. Келажагимизнинг пойдевори бўлган ёшлар тарбияси, оила, никоҳ масалаларидаги, тўй ва маросимлардаги муаммоларимиз, иймон-ихлосимиздаги нуқсонларимиз, намоз, закот, рўза, ҳаж ва умра каби ибодатлардаги камчиликларимиз айнан диний саводсизликнинг оқибатидир. Ушбу муаммоларни бартараф қилишнинг ягона ва энг тўғри ечими – илм олиш ва унга амал қилиш, олинган билимларни аввало оиламизда, сўнгра эса маҳаллада, жамиятда тарғиб қилиб, илм-маърифат тарқатишдир. Бунда эса илмли, диёнатли оинойиларимизнинг ўрни беқиёс. Қўлланмамизнинг биринчи босқичида ақийда, Қуръон, ҳадис, сийрат илмлари бўйича энг керакли маълумотлар берилган. Шунингдек, жаноза намози ва дафн маросимлари билан боғлиқ муҳим масалалар ҳам ёритилиб, бу борада урф бўлиб кетган бидъат-хурофотларнинг асл моҳияти очиб берилган. Қўлланмаларнинг иккинчи босқичи ҳам нашрдан чиқиш арафасида. Иккинчи босқич қўлланмалари ҳам биринчи босқичдаги ҳар бир қўлланманинг узвий давоми бўлиб, улардаги услубни давом эттирган ҳолда яна кўплаб маълумотларни ўз ичига олади. Аллоҳ таоло барчамизга Ўзининг динини тўғри ўрганиб, унга тўғри амал қилиб яшаш бахтини насиб этсин! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/2266-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундариҷа

ЖАНОЗА

Муқаддима

Муҳтазарга нисбатан қилинадиган ишлар

Жон узилганидан кейин қилинадиган ишлар

Жаноза боби

Қачон маййитни ювиш фарз бўлади

Жанозадан кейинги маросимлар

Маййитга йиғлаш

Мавзуга оид бошқа зарур масалалар

Хулоса ўрнида

Фойдаланилган манбалар рўйхати

ҚУРЪОН САБОҚЛАРИ

Муқаддима

Араб алифбоси

Белгилар

«Алиф» ҳарфи

«Poo» ҳарфи

«Заа» ҳарфи

«Миим» ҳарфи

«Таа» ҳарфи

«Нуун» ҳарфи

«Йаа» ҳарфи

«Баа» ҳарфи

«Кааф» ҳарфи

«Лаам» ҳарфи

«Ваав» ҳарфи

«Ҳаа» ҳарфи

«Фа» ҳарфи

«Қооф» ҳарфи

«Шиин» ҳарфи

«Сиин» ҳарфи

«Саа» ҳарфи

«Соод» ҳарфи

«Тоо» ҳарфи

«Жиим» ҳарфи

«Хоо» ҳарфи

«Хаа» ҳарфи

«Ғойн» ҳарфи

«Ъайн» ҳарфи

«Даал» ҳарфи

«Зод» ҳарфи

«Заал» ҳарфи

«Зоо» ҳарфи

ФИҚҲ

Муқаддима

1-Боб. Ислом ва иймон

2-Боб. Таҳорат

3-Боб. Ғусл

4-Боб. Таяммум

5-Боб. Масҳ

Маҳсига масҳ тортиш тартиби

Мукаллаф ва балоғат

6-Боб. Намоз

Аврат масаласи

Қибла масаласи

Имом Абу Ҳанифа мазҳабидаги аёллар учун намоз ўқиш қоидалари

Намозни бузувчи нарсалар

Намоздаги макруҳ амаллар

Сутра

Қазо намози

Маййитнинг қазо намози

Беморнинг намози

Мусофирнинг намози

Тиловат саждаси

Саждаи саҳв

Нафл намозлар

Таҳийяти масжид намози

Истихора

Таҳажжуд намози

Таровеҳ намози

7-Боб. Рўза

Рўза тутиш тартиби

Рўзанинг мустаҳаблари

Рўзани бузадиган нарсалар

Рўзадорга макруҳ бўлган ишлар

Рўза тутмасликка рухсатлилар

Маййитнинг қазо рўзаси

Фидя

Рўза тутиш макруҳ кунлар

Эътикоф

8-Боб. Закот

Закот фарз бўлиши учун молдаги шартлар

Закот берувчида бўлиши лозим шартлар

Закотнинг тўғри бўлиш шартлари

Тижорат моллари закоти

Аёлнинг тилла ва кумуш тақинчоқлари закоти

Закот олишга ҳақли кишилар

Закот бериб бўлмайдиганлар

Фитр садақаси

Садақаи фитрни бериши керак бўлганлар

Ушр

9-Боб. Ҳаж

Таматтуъ ҳажи қандай адо этилади?

Мийқотлар

Эҳромда ман қилинган нарсалар

Қурбонлик

Қурбонлик сўйишнинг йўли

Илм олиш

Амри маъруф ва наҳйи мункар

Ҳайз ва нифос

Узрлиларнинг ҳукми

Соҳиби узр бўлган ёки бўлмаганликни билиб олиш йўли

Ризқни ҳалол йўл билан топиш

Фойдаланилган манбалар рўйхати

Ўхшаш китоблар

Кўпроқ кўриш

«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг

Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг

QR Code

Download by scanning