Қисқача тавсифи
«Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобининг аудио шакли.
Матнни Ёрқин Халил ўқиган.
Бу кўҳна заминда ҳар куни миллионлаб чақалоқ дунёга келади ва деярли шунча одам бу фоний дунё билан хайрлашади. Бунинг орасидаги муддат эса «ҳаёт» деб аталиб, ҳар бир инсон уни ўз билганича ёки бошқаларнинг тажрибасига суянган ҳолда яшаб ўтади. Ана шу ҳаётда қандай кун кечирган маъқул? Умринг поёнида афсус-надомат чекмаслик учун турмушда нималарга эътибор бериш керак? Бахтли, тўкин ва осойишта ҳаёт кечиришнинг биз билмаган синоатлари ҳам борми? «Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан ана шу саволларга бир қадар жавоб топишингиз мумкин. Китоб мазмунли ҳаёт кечириш, бахтли-саодатли бўлиш, турмуш машаққатларини енгиш, саломатликни асраш, ҳалол йўл билан бойиш, оила фароғати, эр ва хотин муносабатлари, қиз ва йигитларни турмушга тайёрлаш, маънавий ва руҳий оламни бойитиш каби кўплаб ҳаётий мавзуларни қамраб олади. Инсоннинг руҳий оламини инкор этиб, фақат моддиятни тарғиб қиладиган ғарб дунёсида тинмай нашр этилаётган ҳамда кишиларга ҳақиқий бахт-иқболга эришиш йўлларини ўз андозалари орқали кўрсатадиган китоб ва дастурлардан фарқли ўлароқ ушбу китобда соф инсоний муносабатлар, асл қадриятлар, иймон-эътиқоднинг тамал тошлари ҳақида сўз юритилади.
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришСунний ақийдалар (аудио)
21 000 сўм
Тафсири Ҳилол. 2-қисм (аудио)
10 000 сўм
Доимо яхшилик қил! (аудио)
9 000 сўм
Зикр аҳлидан сўранг. 4-қисм (аудио)
15 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг