Меню
Мустафо Ҳафиз Хоразмий

Мустафо Ҳафиз Хоразмий

Муаллифнинг тўлиқ исм-шарифи: Рўзметов Муҳаммад Мустафо Улуғбек ўғли бўлиб, у Мустафо Ҳафиз Хоразмий тахаллуси билан ижод қилади. Муаллиф Хоразм вилоятининг Боғот туманида 1997 йили таваллуд топган. 2005-2014 йилларда Боғот туманидаги 4-сонли мактабда илк таҳсилни олган. Шундан сўнг, 2014 йилнинг ўзида Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги Имом Фахриддин ар-Розий номли ўрта махсус Ислом билим юртига талабаликка қабул қилинган. Мазкур даргоҳда 2014-2018 йилларда илк диний сабоқлардан таълим олиб, билим юртини намунали ахлоқ ва аъло баҳоларда тугатган. Шу йилнинг ўзида Тошкент шаҳрида жойлашган Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ўқишга қабул қилинган ҳамда 2018-2022 йилларда институтда исломий билимларни пухта ўзлаштирган. Ўқишни аъло баҳоларга битказиб, шу йилнинг ўзида Бухоро вилоятида жойлашган Мир Араб олий мадрасасига ўқитувчи бўлиб ишга кирган, шу билан бир қаторда, Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясининг магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган. 2022-2024 йилларда магистратурани аъло баҳоларда тугатиб, 2025 йил мазкур даргоҳга илмий изланишларини давом эттириш мақсадида таянч доктарантура босқичи имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, доктарант бўлиш бахтига мушарраф бўлган. Мустафо Ҳафиз Хоразмий кўплаб илмий дарсликлар, мақолалар, рисолалар муаллифи ва бир қанча ижозалар соҳиби бўлиб, ҳозирги кунда илмий дарслари ва асарлари билан халқимизга беминнат хизмат қилиб, илм-маърифат ҳамда зиё улашиб келмоқда.

Мустафо Ҳафиз Хоразмий асарлари

Кўпроқ кўриш

Бошқа муаллифлар

Кўпроқ кўриш

«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг

Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг

QR Code

Download by scanning