Меню

Муаттар сийрат дурдоналари

Муаттар сийрат дурдоналари
Электрон китобни шу нархда сотиб олинг
15 000 сўм
Мустафо Ҳафиз Хоразмий
Мустафо Ҳафиз Хоразмий

Қисқача тавсифи

«Муаттар сийрат дурдоналари» китобининг электрон нашри. Мазкур рисолада Ибн Абул Изз Ҳанафий раҳимаҳуллоҳнинг «Ал-Уржузатул мийъийя фи зикри ҳали ашрофил барийя» номли асари Мустафо Ҳафиз Хоразмий томонидан ўзбек тилига назмий таржима қилиниб, китобхонларга фойдалироқ бўлиши учун назмга енгил шарҳ битилган ҳамда фойдали маълумотлар билан бойитилган. Бу китобда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари мухтасар шаклда баён қилинган. У зотнинг ҳаётларидаги энг муҳим ва таъсирли воқеа-ҳодисалар зикр қилинган. Шу сабабли баъзи ўринларни шарҳлаб, қўшимча маълумотлар билан бойитилишига эҳтиёж сезилган. Тақдим этилаётган мазкур китоб сийрат фанига қизиқадиган ва уни саҳиҳ манбадан қисқа муддатда ўрганиш истагида бўлган барча китобхонларга мўлжалланган. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 26 июндаги 03-07/3752-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундариҷа

Муқаддима

1-қисм. Макка давридаги муҳим ҳодисалар

Назм муқаддимаси

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари ва оталарининг вафот этиши

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сут эмишга берилиб оналарига қайтарилишлари

Шаққус-садр воқеаси

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари вафоти

Боболари Абдулмутталибнинг вафот этиши ва амакилари Абу Толиб қарамоғига ўтишлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадича розияллоҳу анҳо қўлида ишлашлари ва у кишига никоҳланишлари

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари

Каъбатуллоҳ таъмири

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нузулининг бошланиши

Жинлардан осмон эшикларининг тўсилиши қиссаси

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг махфий ва ошкора даъват қилишлари

Ҳабашистонга қилинган биринчи ва иккинчи ҳижратлар ҳамда Ҳамза розияллоҳу анҳунинг Исломни қабул қилиши

Абу Толиб ва Хадича розияллоҳу анҳонинг вафот этиши

Насибин жинларининг иймон келтириши

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Савда ва Оиша розияллоҳу анҳумога уйланишлари ҳамда Исро ва Меърож воқеаси

Кичик Ақаба байъати

Катта Ақаба байъати ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Тойбатур-ризо»га ҳижратлари

2-қисм. Мадина даври

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қубо ва Мадина масжидларини барпо қилишлари

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжид атрофига ҳужралар қуришлари ва Ҳабаш диёрига ҳижрат қилган баъзи саҳобаларнинг Мадинага келиши

Мусулмонлар орасида биродарлик ришталари боғланиши ва азоннинг жорий бўлиши

Ҳижратнинг 2 йилида юз берган машҳур ҳодисалар

Катта Бадр ғазоти

Фитр садақасининг вожиб бўлиши ва шу йилдаги бошқа муҳим воқеалар

Қайнуқо, Савиқ ва Қарқар ғазотлари

Ҳижрий 3 йилда Уҳуд ғазотигача кузатилган муҳим воқеалар

Уҳуд ва Ҳамроул асад ғазотлари

Ҳижрий 3 йилда юз берган бошқа муҳим воқеалар

Ҳижрий 4 йилда юзага келган баъзи муҳим воқеалар

Ваъдалашилган Бадр ва Аҳзоб ғазоти

Бану Қурайза ғазоти ва шу йилда кузатилган баъзи муҳим воқеалар

Бану Мусталиқ ва Дувмату жандал ғазотлари

Ҳижрий 5 йил охирида рўй берган ҳодисалар ва 6 йилнинг бошланиши

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умрадан тўсилишлари ва Ризвон байъати

Ҳажнинг фарз бўлиши ва Хайбар фатҳи

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳони никоҳларига олишлари ва Ҳабашиштонда қолган муҳожирларнинг қайтиши

Қазо умра ва подшоҳларга элчилар юборилиши

Муъта ғазоти ва Макка фатҳи

Ҳунайн ва Тоиф ғазотлари ҳамда Жиърона умраси

Ҳижрий 8 йилда бўлган бошқа машҳур воқеалар

Табук ғазоти

Абу Бакр розияллоҳу анҳу – ҳаж амири

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига турли қабила элчилари келиши

Нажоший ва фарзандлари Иброҳимнинг вафотлари

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажлари

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рафиқул аълога риҳлат қилишлари

Назм хотимаси

«Ал-Уржузатул мийъийя фи зикри ҳали ашрофил барийя» матни ва назмий баёни

Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати

Ўхшаш китоблар

Кўпроқ кўриш

«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг

Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг

QR Code

Download by scanning