Қисқача тавсифи
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Зуҳд ва рақоиқлар» деб номланган 36-жузи ёзилган аудиодисклари. Туркумнинг ушбу жузи аудиодискидан зоҳидлик ўз ичига нималарни олишини, рақоиқ нималардан иборат эканлигини ўрганишингиз мумкин. Зуҳд» сўзи луғатда бир нарсани тарк қилиш ва ундан юз ўгириш маъноларини билдиради. «Зуҳд» сўзи уламолар истилоҳида дунё, мол-мулк, обрў ва мансабдан юз ўгиришни англатади. Зуҳднинг мўмин бандага вожиб бўлган қисми охиратда зарар етказадиган нарсани тарк қилишдир. Зуҳдга яқин маънони англатадиган «вараҳ» сўзи ҳам бор. Вараҳдан мурод, ҳалол нарсаларни олишдир. Зуҳд эса, ҳалол бўлса ҳам, ҳожатдан ташқари нарсани олмаслиқдир. «Рақоиқ» луғатда «рақиқ»нинг жами бўлиб, «нозик», «ўта таъсирли» деган маъноларни билдиради. Бошқача қилиб айтганда, қалбни рақиқ, яъни юмшоқ қиладиган нарсалар, деганидир. Рақоиқ Қуръони Карим ояти, ҳадиси шариф, мавъиза, кишининг қалбини юмшатадиган манзара ёки ҳолат бўлиши мумкин. Рақоиқ ҳисобланган нарсалар
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришТафсири Ҳилол. 8-қисм (аудио)
10 000 сўм
Ҳикматли дунё. 4-диск
8 000 сўм
Ҳадис сабоқлари. 1–2-дисклар
8 000 сўм
Тафсири Ҳилол. 6-қисм (аудио)
10 000 сўм
Зикр аҳлидан сўранг. 1-қисм (аудио)
15 000 сўм
Ҳикматли дунё. 5-диск
8 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг