Қисқача тавсифи
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм «Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик», деган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У Зотнинг улуғлиги ва поклигига хос ва мос ҳамду санолар ҳамда мақтов ва олқишлар бўлсин! Оламларнинг сарвари, набийларнинг афзали, Роббидан бу дунё ва охират офиятини давомли сўраб дуо қилиб юрган Муҳаммад Мустафога мукаммал ва давомли салавоту саломлар бўлсин! Аммо баъд: Муҳтарам китобхон! Ушбу сатрлар орқали сиз билан мулоқот бошлаётганимдан ғоятда мамнунман. Сиз азизлар билан инсоннинг саодатли яшаш йўли ҳақида дилдан суҳбат қуриш истагидаман. Аллоҳ таоло ушбу бўлажак суҳбатни баракотли ва хайрли қилсин! Ушбу асарни яхши ният билан «Мукаммал саодат йўли» деб номладик. Бошқача қилиб айтганда, уни «Исломнинг умумий таърифи» деб атасак ҳам бўлади. Унда одамларнинг ҳаёти саодатли бўлиши учун динимизда қандай таълимотлар тақдим қилингани ва қай бир чоралар кўрилгани ҳақида тартиб билан сўз юритишга қўлдан келганича ҳаракат қилдик. Ислом баъзи одамлар тасаввур қилаётганларидек, фақат «тасаввуф»дан иборат эмаслиги, балки тасаввуф Исломнинг руҳий тарбия қисми экани каби ҳақиқатларни баён қилишга уриндик. Хуллас, билганга таъкидлаш, билмаганга билдириш, бехабарга хабар бериш, душманга тушунтириш, дўстга насиҳат қилишга ҳаракат қилинди. Сиз азизлардан ушбу сатрларда бирор яхшилик топсангиз Аллоҳдан деб, хато ва нуқсонлар бўлса камина ходимингиздан деб билишингизни умид қиламан. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ишимизни баракотли қилсин ва ҳаммамиз учун фойдали бўлишини насиб этсин! Омин! Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришҲикматли дунё. 6-диск
8 000 сўм
Ҳадис ва Ҳаёт. 6-жуз. Намоз (аудио)
15 000 сўм
Эламакон ёки Диёнат сайёрасига йўл (аудио)
15 000 сўм
Ижтимоий одоблар (аудио)
18 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг