Қисқача тавсифи
«Тўй бўлсин» (Қолгани сизга боғлиқ) аудиокитоби.
Тўғри ишлатилмаган вақт ёки маблағ инсонни ҳалокат сари бошлайди. Одамларнинг «Менинг бошқалардан нима кам жойим бор?» «Бошқалар нима дейди?» «Мен фалончининг тўйида меҳмон бўлганман», «Халқнинг ошини еганман», «Ўқиб шаҳар олиб берармидинг?» «Кўп китоб ўқиб ақлли бўлиб қолдингми?» «Биз ҳам шундай қилмасак бўлмайди» деган қарашлари билан асрга тенг йиллар беҳуда ўтказиб юбориляпти. Бу нотўғри қарашлар инсон ва жамият тараққиёти учун нақадар хатарлидир. Бу хатарларнинг олдини олиш фарзандларимизни таълим-тарбия олишига имкон яратиб бериш билан бўлади. Имкон яратиб бермаслик эса оила ва миллат фожиаси эканлигини яхшилаб англаб олишимиз керак. Шунинг учун улуғ мутафаккирларимиз илм олишга тарғиб қилиб, бу ҳақида жон куйдириб, кўп гапирганлар. Агар миллатимиз яна ҳам юксалишини хоҳласак, уларнинг ўгитларини ўқиб, амал қилишимиз, лозим. Бу ҳолатларга четдан қараб туролмадим. Қўлимга қалам олдим. Илмсизликдан фарзандларимизни қутқариб қолиш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Китобни сизларга манфаатли бўлишини Яратгандан сўраб қоламан!
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришБахтли ҳаёт сари (аудио)
15 000 сўм
Зикр аҳлидан сўранг. 4-қисм (аудио)
15 000 сўм
Ҳикматли дунё. 3-диск
8 000 сўм
Ижтимоий одоблар (аудио)
18 000 сўм
Асал ойи эмас, асал ҳаёт (аудио)
12 000 сўм
Бахтиёр оила (аудио)
19 000 сўм
Оламларга раҳмат Пайғамбар (аудио)
8 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг