Қисқача тавсифи
«Одобни уч ёшдан ўрганамиз» (1-қисм) китобининг электрон нашри.
Қўлингиздаги китоб уч ёшдан олти ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган тарбиявий қўлланмадир. У гўдаклар қалбига эзгу фазилатларни ўзига хос услубда сингдиради.
Болалар мураббийи, йигирмага яқин илмий-маърифий китоблар муаллифи устоз Зиёвуддин Раҳим болажонлар учун содда, қизиқарли, таъсирли тарзда ахлоқ асосларини тушунтирган.
Китобда одоб-ахлоқ, поклик, ростгўйлик, ҳурмат, меҳр, миллий қадриятлар каби муҳим тарбиявий мавзулар ҳикоялар, мисоллар, қизиқарли савол ва топшириқлар орқали ёритилган.
Китобнинг энг катта афзаллиги шундаки, ҳар бир дарс боланинг ёшига мос визуал, интерактив, амалий тарбия услубида тузилган. Бу эса болажонлар гўзал хулқларни иштиёқ билан ўзлаштиришларига ёрдам беради.
«Одобни уч ёшдан ўрганамиз» китоби боғча тарбиячилари, ўқув марказлари устозлари, қолаверса, ота-оналар учун тайёр йўл харитаси вазифасини ўташига ишонамиз.
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришТаҳоратга оид фатволар
12 000 сўм
Муомалот масалалари
17 000 сўм
Закот китоби
15 000 сўм
Мусулмон тадбиркор
15 000 сўм
Зикр аҳлидан сўранг. 8-қисм
17 000 сўм
Эламакон ёки Диёнат сайёрасига йўл
15 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг