Қисқача тавсифи
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари» аудио китоби.
Ҳар бир даврда кўплаб ёзувчилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид турли ҳажмдаги китоблар ёзишган. Бу хизмат ҳамон давом этиб келмоқда, улкан илм уммонидан қимматбаҳо дурлар топилмоқда. Бундан кейин ҳам то қиёмат қадар сийратни ўрганиш давом этади ва янги-янги билимлар кашф қилинади, иншааллоҳ. Ушбу мавзудаги навбатдаги туҳфалардан бири Абдулазиз Усмон муаллифлигидаги «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари» номли китоб бўлди. Унда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг одатдаги кун тартиблари баён қилиб берилган. Китобнинг ёзилиш услуби енгил бўлиб, ўқувчининг тушуниши, эслаб қолиши осон бўлишига эътибор берилган. Шу билан бирга, оят ва ҳадислардан далиллар келтирилгани китобнинг илмий қадрини белгилайди. Ушбу аудиокитоб ҳурматли китобхонларимизнинг қўлларига етиб бориб, уларнинг қалбидан жой олган китобхонлардан бири бўлишига умид қиламиз.
Ўхшаш китоблар
Кўпроқ кўришДоимо яхшилик қил! (аудио)
9 000 сўм
Тафсири Ҳилол. 27-пора
8 000 сўм
Ҳикматли дунё. 8-диск
8 000 сўм
Тафсири Ҳилол. 3-қисм (аудио)
10 000 сўм
Тафсири Ҳилол. 23-пора
8 000 сўм
Бола – одоби билан азиз (аудио)
15 000 сўм
«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг
Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг