Меню

Ижтимоий одоблар (аудио)

Ижтимоий одоблар (аудио)
Электрон китобни шу нархда сотиб олинг
18 000 сўм
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Қисқача тавсифи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ўзининг охирги китоби Қуръони каримни одобларнинг бош китоби, Ўзининг охирги дини Исломни одоблар дини, Ўзининг охирги набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни одоблар набийси қилган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб ҳамду санолар бўлсин! Роббидан гўзал одобларни қабул қилиб олиб, умматларига омонатдорлик ила топширган, одобли умматни тарбиялаб камолга етказган одоблар пайғамбари Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли байтига ва саҳобаларига мукаммал, батамом саловоту саломлар бўлсин! Кишиларга исломий одоблар ҳақидаги маълумотларни етказиш йўлида хизмат қилган барча уламоларимизга Аллоҳ таолонинг доимий раҳмати бўлсин! Аллоҳ таоло Ўзининг охирги дини Исломни мукаммал қилгани, бандаларига берган неъматини батамом этгани, уни бандаларига қиёмат қоим бўлгунича дин деб рози бўлгани барчамиз учун икки дунёнинг бахти-саодатидир. Ушбу мукаммал дин эътиқод масалаларини ҳам, одоб-ахлоқ, муомала, маънавиятлар, таълим-тарбия, ижтимоий масалалар, ибодатлар, ҳалол-ҳаром ва бошқа муаммоларни ҳам ўз ичига олади. Борлиқни яратган Аллоҳ таоло Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган одам қандай яшаса, икки дунё саодатига эришишини Ўзи яхши билгани боис, азалий ва чегарасиз илми ила бандаларига риоя қилиниши лозим бўлган одобларни ҳам жорий қилган. Биз ушбу китобимизда мазкур одобларнинг бир йўналиши бўлмиш ижтимоий одоблар ҳақида сўз юритмоқчимиз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Ўхшаш китоблар

Кўпроқ кўриш

«Hilol eBook» иловасини юклаб олинг

Китобларни қулай ўқиш имконига эга бўлинг

QR Code

Download by scanning